Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2027 йилдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақани ким тўлайди ва ПФ 193-сон Фармонга мувофиқ янги имтиёзлар Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада

Бензин нархини барқарорлаштириш бўйича чоралар тасдиқланди

13.12.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 12.12.2022 йилдаги “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғи “ноль” ставкада қўлланилади;
  • 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат инспекцияси томонидан Бизнес-омбудсман билан келишмасдан тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари бўйича текширишга рухсат берилмоқда;
  • қазиб олувчи (газни қайта ишловчи, ишлаб чиқарувчи) ташкилотлар томонидан нефть ва газ конденсатини ички бозорда ишлаб чиқарувчиларга фақат биржа савдолари орқали реализация қилиш талаби бекор қилинмоқда.

 

Собир Нурбердиев.

 


.

Валюталар курси

2026-09-24
  • USD:11814.05 (+0.00) сум
  • EUR:13482.19 (+0.00) сум
  • RUB:139.93 (+0.00) сум