Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бепул реабилитация тиббий воситалари сони кўпайди

10.04.2018

 

Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори (3.04.2018 йилда 2801-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди. 

 

Киритилаётган асосий ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ажратиб кўрсатамиз.

 

1) Эслатиб ўтамиз, ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари, шунингдек кресло-аравачалар (бундан кейин – реабилитация воситалари) билан ҳудудий тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади. Ушбу воситалар рўйхати қуйидаги позициялар билан тўлдирилди:

 

Буюм номи

Кафолат муддати

Фойдаланиш муддати

Тирсакли қўлтиқ таёқ

12 ой

2 йил

 

Кўзи ожизлар учун ҳасса

Юриш мосламаси (ходунок)

Пешоб қабул қилгич

5 кун

1 ой

Нажас қабул қилгич

 

2) Пенсия ёшидаги муҳтож шахслар даволовчи шифокорнинг тиббий хулосаси асосида реабилитация воситалари билан таъминланади. Илгари бундай хулоса 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилар эди. Энди унинг амал қилиш муддати касалликнинг хусусияти ва кечишига, организм функцияларининг бузилиши даражасига ва компенсаторлик механизмларининг ҳолатига қараб белгиланади. 

 

Шу тариқа, касаллик узоқ кечганда ёки саломатликка мунтазам равишда ёки узоқ вақтдан буён путур етаётганда тиббий хулосани доим олишга зарурат бўлмайди.

 

3) Реабилитация воситалари белгиланган кафолат муддати тугагандан кейин яроқсиз ҳолга келса, улар таъмирланади ёки носозликлари бартараф этилади. Илгари бунинг учун зарур маблағлар республика бюджетидан ажратилар эди, энди эса – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан ажратилади.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум