Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома” хизмати янгиланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Бинони уй-жой фондидан нотурар жойга ўтказиш янада осонлашди
Бинони уй-жой фондидан нотурар жойга ўтказиш янада осонлашди
08.11.2016

Энди хизмат ижрочилари қаторига туман ҳокимиятлари ҳам киритилди. Хизмат ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар учун мўлжалланган.
Аризани топшираётганда электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш зарур:
- бинога биргаликда эгалик қилувчилар ва вояга етган оила аъзоларининг нотариал тасдиқланган ёзма розилиги;
- кўп қаватли уйларнинг турар жой мулкдорлари ширкати розилиги;
- аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Хизмат пуллик. Аризани кўриб чиққанлик учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:
- энг кам иш ҳақининг 10% миқдорида – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари учун;
- ЭКИҲнинг 20% миқдорида –Тошкент шаҳри учун;
- ЭКИҲнинг 30% миқдорида – вилоят бўйсунувидаги туманлар ва шаҳарлар ҳудудлари учун.
Ариза 11 кундан кўп бўлмаган муддат ичида кўриб чиқилади. Натижада ариза берувчига нотурар жойни қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома илова қилинган ҳолда қабул қилинган қарор ҳақидаги билдиришнома юборилади ёки асосли рад жавоби берилади. Рад этиш сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
- ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса;
- ариза берувчи ва турар жой рухсат берувчи талаблар ва шартларга жавоб бермаса;
- ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки хато маълумотлар келтирилса;
- ўрганиш натижасида асосли рад этиш хулосаси мавжуд бўлса.
Мавзуга оид материал:
Муассиснинг кўчмас мулки ва мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш: муаммо бор
.
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?