Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Бир нуроний ўн ёшга масъул”

13.03.2023

Рус тилида ўқиш

Президентинг 11.03.2023 йилдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори қабул қилинди.

 

Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётини юқори даражага кўтариш ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш мақсадида:

  • Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятининг устувор йўналишлари;
  • Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.

 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан "Нуроний" жамғармасининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади.

 

"Бир нуроний ўн ёшга масъул" тамойилига мувофиқ энди ёшлар ҳар бир маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга бўлган замонавий фикрлайдиган фаол нуронийларга бириктирилади.

 

Бундан ташқари, муаммоли оилаларнинг ҳар бирига "Кексалар маслаҳати" гуруҳларининг бир нафардан аъзолари бириктирилади.

 

Белгиланишича, "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари раҳбарлари "Нуроний" жамғармаси ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида рағбатлантириб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум