Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Битта операция – битта инкассо топшириқномаси

03.08.2017

 

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (МБ Бошқарувининг қарори, рўйхат рақами 2465-4, 2017 йил 17 август).   


Ҳисоб-китоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлар рўйхати кенгайди. Кўрсатилишича, уларда раҳбар ва бош бухгалтернинг (бош бухгалтер кўзда тутилмаган ҳоллар бундан мустасно) ФИО ҳамда уларнинг имзолари бўлиши керак. Чекларга мазкур талаб татбиқ этилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, қуйидагилар ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳисобланади: мемориал ордер, тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкассо топшириқномаси, аккредитивга ариза, тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки.

 

Ҳисоб-китоб ҳужжатларида таъсис ҳужжатларида назарда тутилган маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчининг қисқартирилган фирма номидан фойдаланишга рухсат берилди (муқаддам – фақат тўловчининг).


 

Шунингдек, мемориал ордерлар билан амалга оширилган операцияларнинг тўғрилиги учун жавобгар шахслар рўйхатига ҳам тузатиш киритилди. Улар қаторига банк раҳбари, бош бухгалтери ва ушбу операцияни амалга оширган масъул ходим киритилди (муқаддам - бухгалтер, мижознинг банк ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи ходим).

 

Аниқлаштирилишича, тўлов талабномаси ва инкассо топшириқномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин. Инкассо топшириқномаси айнан битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмаслиги ҳам белгиланган. Дастлабки инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.


Ҳужжат бошқа қатор ўзгартиришларни ҳам ўз ичига олган. У давлат тилида эълон қилинди бўлиб, 24.07.2017 да кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 


Моҳина Мирзаева.

 

 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум