Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун энди адлия органларига

02.02.2017

Президентнинг 1.02.2017 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди.

“Ягона дарча” марказлари ҳокимликлардан Адлия вазирлигига ўтказилди

 

Ҳужжат билан “ягона дарча” марказларини туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари тузилмасидан Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказиш кўзда тутилаётир.

 

Бунда мазкур марказлар томонидан банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади.

 

Шу муносабат билан адлия органларига қўшимча вазифалар юклатилди. “Ягона дарча” марказларини бошқариш бўйича ташкилий ваколатлардан ташқари улар орқали давлат хизматлари кўрсатаётган органлар раҳбарларига улар аниқланган қонунбузарликлар, бундай ҳолатларга олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритишади.

 

Тузилмавий ўзгаришлар адлия органларини ҳам четлаб ўтмади. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси негизида Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси тузилди.  Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари даражасидаги ҳудудий бўлинмаларда эса унинг тегишли бўлимлари тузилди.

 

Прокуратура давлат хизматларини ривожлантириш устидан назорат қилиш билан шуғулланади

 

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш учун Республика комиссияси тузилди. Жойларда, хусусан, туманлар ва шаҳарларда ҳудудий комиссиялар тузилади. Уларни тегишли прокурорлар бошқаради.

 

Уларнинг фаолияти аниқ тусга эга бўлиши учун Президент томонидан 2017 йилда фақат “ягона дарча” марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматларини жорий этиш жадвали ҳамда 2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, фақат “ягона дарча” марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди. Хусусан, энг талаб этилган лицензия ва рухсатномаларнинг қўшимча 86 турини “ягона дарча” марказлари орқали расмийлаштириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилган.  

 

Кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юкланди.

 

Лицензиялар электрон шаклда бўлади

 

1.01.2018 йилдан лицензияларни қоғоз шаклида махсус бланкаларда мажбурий расмийлаштириш талаби бекор қилинади. Унинг ўрнига берилган, тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек амал қилиши тугатилган рухсатнома ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси доирасида олиш имконияти яратилади. У 2017 йилнинг I чорагида ишга туширилади ва қуйидагиларни таъминлайди:

 

  •  “ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар ва лицензиялар (бундан буён – рухсатнома ва лицензиялар) олиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш;

 

  • тадбиркорлик субъектлари учун қулай шаклда рухсатнома ва лицензиялар олиш тартиби ва муддатлари ҳақидаги маълумотлардан масофадан туриб фойдаланиш;

 

  • тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисида электрон шаклда ариза бериш имкониятини яратган ҳолда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларини автоматлаштириш;

 

  • тадбиркорлик субъектлари “ягона дарча” марказлари орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари бўйича қаерда ва қай тарзда мурожаат қилганидан қатъи назар, рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг бориши ва натижасини кузатиш имконияти;

 

  • рухсатнома ва лицензиялар реестрларидан маълумот олиш имконияти.

 

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан қатор давлат органларига кўрсатиб ўтилган янгиликларни рўёбга чиқаришга қаратилган топшириқлар берилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материаллар:

 

НҲҲ лойиҳалари: қандай лицензиялар бекор қилинади?

 

Электрон лицензиялаш портали синов режимида ишга туширилди 

 

НҲҲ лойиҳалари: бизнесни янги қоидалар бўйича рўйхатдан ўтказиш

 

 

 

Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум