Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Божхона: халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини назорати ва расмийлаштируви

23.12.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси “Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади (2021 йил 21 декабрдаги 767-сон ВМҚ).

 

Низом Президентнинг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалри фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Низом Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига хорижий давлатлардан олиб кирилаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан жўнатилган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини (кейинги ўринларда - жўнатмалар) божхона назорати ва ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.

 

Низом қоидалари ёзма хат-хабарлар (майда пакетлардан ташқари), дипломатик ва консуллик почта қопларига нисбатан татбиқ этилмайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

 

Барча жўнатмаларга Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари, Низом қоидалари ва Умумжаҳон почта иттифоқи актлари асосида белгиланган тартиблар, тақиқлар ва чекловлар татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16