Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Божхона учун электр энергияси алоҳида шартларга кўра етказилади

27.10.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2023 йилдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар  белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 560-сон қарори қабул қилинди.


Ташқи савдо айланмаси ҳажмлари ортиб бораётганлиги, трансчегаравий электрон савдонинг ривожланиши, шунингдек божхона соҳасини тўлиқ рақамлаштиришга эришиш бўйича  амалга оширилаётган ишлар шароитларида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва коррупцияга қарши омилларни жорий этиш лозим.

 

Президентнинг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ ҳужжат билан амалдаги НҲҲларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • электр энергияси махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхатига божхона органларини киритиш;
  • инвойс асосида экспорт қилишда олдиндан тўловни 100 фоиздан 50 фоизга тушириш;
  • божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни етарли даражада қайта ишлаш мезони асосида ҳосил қилинган қайта ишлаш маҳсулотини божхона ҳудудидан экспорт божхона режимига расмийлаштирган ҳолда олиб чиқиш;
  • ташқи савдо операцияларини амалга оширишда шартнома бўйича хорижий ҳамкор мамлакат ўзгариши билан боғлиқ қўшимчаларни божхона юк декларациясида қайд этиш талабини мақбуллаштириш;
  • ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ташқи савдо шартномалари маълумотларига қўшимча келишувларсиз ўзгартириш киритиш имкониятини яратиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум