Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бола туғилганида бир марталик нафақа кимларга тўланади

07.03.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 йилдаги ВМҚ-110-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

  • биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
  • иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

 

Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.

 

Нафақа олиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин.

 

Ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 4-илова – “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”га киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

   Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-27
  • USD:12704.68 (+0.00) сум
  • EUR:13757.90 (+0.00) сум
  • RUB:141.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21