Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бўстонлиқ туманини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди

27.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 йилдаги «2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 97-сон қарори қабул қилинди.

 

Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • хизматлар соҳаси, хусусан, туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва барча мавсумда фаолиятини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;
  • туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш;
  • аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг молиялаштириш манбалари;
  • Бўстонлиқ туманида саноат, қишлоқ ҳўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
  • йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини яхшилаш, экологик муҳитни яхшилаш, ободонлаштириш, алоқа тармоқларини қуриш, ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш тадбирлари;
  • ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш тадбирлари;
  • Бўстонлиқ туманида туризм ахборот марказларини ташкил этиш учун ер майдонлари рўйхати;
  • Ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ва туризм салоҳиятини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум