Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Бюджет ташкилотлари учун янги ҳисобот шакллари

08.07.2020

Рус тилида ўқиш

Молия вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шакллари тасдиқланди (рўйхат рақами 3255, 30.06.2020 й.).

 

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ ҳисобот шакллари тасдиқланди, улар бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари учун мўлжалланган, шакллар буйруққа 1–23-иловаларда келтирилган.

 

Ҳужжатда қуйидаги бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар шакллари келтирилган:

  • давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
  • умумий ўрта таълим ташкилотлари;
  • болалар мусиқа ва санъат мактаблари, мактабдан ташқари ташкилотлар;
  • босқичларга бўлинмаган таълим муассасалари;
  • барча турдаги спорт мактаблари;
  • академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар;
  • олий таълим муассасалари;
  • кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотлари;
  • илмий-тадқиқот ташкилотлари;
  • таълим соҳасидаги бошқа ташкилотлар;
  • амбулатория хизматлари ташкилотлари;
  • касалхона хизматлари ташкилотлари;
  • аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари;
  • бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотлари;
  • агросаноат мажмуи, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари;
  • агросаноат мажмуи, сув хўжалиги ташкилотлари;
  • ветеринария ташкилотлари;
  • вазирлик ва идоралар, бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар (бюджет маблағлари бўйича);
  • вазирлик ва идоралар, бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар (бюджетдан ташқари маблағлар бўйича);
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
  • ижтимоий кўникма ташкилотлари,

 

шунингдек:

  • тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши бўйича тоифа кўрсаткичлари таснифи;
  • бюджет ташкилотларининг соҳа йўналишлари бўйича типлар таснифи.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.