Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2027 йилга мўлжалланган углерод солиғи ва бошқа солиқ ташаббуслари: солиқ сиёсатида нималарни ўзгартириш таклиф этилмоқда Сув омборлари яқинида туризмни ривожлантириш: бизнес учун янги имкониятлар ва имтиёзлар

Бюджет ташкилотларига – 5 йилга солиқ имтиёзлари

15.01.2018

 

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–3454-сон қарори билан солиқ имтиёзлари жорий этилиши назарда тутилган.

 

Бюджет кодексининг 60–63-моддаларида кўрсатилган манбалардан қўшимча даромад олувчи бюджет ташкилотлари 2023 йилнинг 1 январига қадар қуйидагиларни тўлашдан озод қилинган:

  • ундириб олинадиган барча турдаги солиқлар;
  • Республика йўл жамғармасига йиғимлар;
  • мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалар.

 

Маълумот учун: бюджет ташкилоти – давлат функцияларини амалга ошириш учун давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот.

 

Юқорида кўрсатилган моддаларда қуйидагиларнинг даромадларини шакллантириш манбалари қайд этилган:

  • Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси; 
  • Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси; 
  • Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари; 
  • бюджет ташкилотлари томонидан ундириладиган тўловлар ҳисобидан бюджетдан ташқари маблағлар.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқинда танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.