Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Cайлов кодексида муддатдан илгари сайловларни ўтказиш вақтлари белгиланмоқда

10.05.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 06.05.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-838-сон Конституциявий Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Сайлов кодексига қуйидаги ўзгартиришлар киритилмоқда:

  • оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас;
  • Қонунчилик палатаси Президент томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови 3 ой ичида ўтказилади;
  • Қонунчилик палатаси томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови 2 ой ичида ўтказилади;
  • Сенат Президент томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови 3 ой ичида ўтказилади;
  • Сенат томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови 1 ой ичида ўтказилади;
  • Президент муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов 2 ой ичида ўтказилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил равишда ҳал этиш ваколати берилмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.05.2023йилдан кучга кирган.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум