Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий имтиҳон қандай ўтказилади

11.04.2018

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (5.04.2018 йилда 2995-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомнинг 23-бандига мувофиқ, ушбу имтиҳонни абитуриентлар тегишли ҳарбий таълим факультетларига (ҳарбий кафедралар билан адаштирманг – таҳр.) кириш учун топширадилар.

 

Имтиҳонни махсус Комиссия қабул қилади. Унинг таркибига қуйидагилар киради: Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходими (раис), факультет бошлиғи ва ўқитувчилари. Факультет ўқитувчиларидан бири Комиссия котиби томонидан тайинланади.

 

Имтиҳон ўтказиш вақти –10 июлдан 25 июлгача. Абитуриентлар у ўтказиладиган жой, кун ва вақт ҳақида олдиндан огоҳлантирилади.

 

Имтиҳон 3 босқичда ўтказилади, унда умумжисмоний тайёргарлик, ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажариш, чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражаси баҳоланади. Холисликни таъминлаш мақсадида барча жараёнлар узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади. 

 

Имтиҳон тест мажмуаларида (кириш синовларида – таҳр.) фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0–100%игача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади. Имтиҳонни топширишда тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг 33,3%идан кам балл тўплаган абитуриентлар давлат тест синовларига киритилмайди.

 

Қуйидаги жадвалда имтиҳоннинг ҳар бир таркибий қисмини баҳолаш мезонлари келтирилган.

 

Норматив тури

Бажариш кўрсаткичи

Балл

 

1-босқич. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

 

Турникда тортилиш

12 маротаба ва ундан кўп

3 балл

10–11 маротаба

2 балл

8–9 маротаба

1 балл

1–7 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда

0 балл

100 метрга югуриш

14 сония ичида

3 балл

14,1–14,4 сонияда

2 балл

14,5–15,2 сонияда

1 балл

15,3 сонияда ва ундан кўп вақтда

0 балл

3 000 метрга югуриш

12,40 дақиқа*

4 балл

12,41–13,20 дақиқа

3 балл

13,21–14,00 дақиқа

2 балл

14,01 дақиқадан кўп вақтда

0 балл

 

2-босқич. Ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришни баҳолаш

 

Пневматик милтиғидан нишонга аниқ отиш (8-сон нишон, оралиқ – 5 м, 5 та назорат учун қўрғошинли ўқ)

40 ва ундан юқори очко

15,6 балл

35–39 очко

13,3 балл

30–34 очко

10,9 балл

29 ва ундан паст очко

0 балл

 

3-босқич. Чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш

 

80 дақиқа давомида 50 та тест саволини ечиш (+ 10 дақиқа тушунтириш ва жавоблар варағини тўлдириш учун)

1 та тўғри жавоб = 1 балл

* Вақт кўрсаткичлари белгилари – расмий матн бўйича.

 

Имтиҳон натижалари Давлат тест марказига 30 июлгача тақдим этилиши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум