Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чегара зонаси режими қаерда ўрнатилган

16.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган маъмурий-ҳудудий бирликлар, темир йўл станциялари ва аэропортларнинг рўйхатини эълон қилиш тўғрисида»ги 63-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 19.05.2020 йилдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Ички ишлар вазирлиги, ДХХ, Тошкент, Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари чегара зонаси белгиланган маъмурий-ҳудудий бирликлар, темир йўл станциялари ва аэропортларда ўз фаолиятини ташкил этишда ушбу қарорга иловадаги рўйхатга амал қилиши лозим.

 

Чегара зонасида жойлашган аҳоли яшаш масканларида чегара ва паспорт режимига риоя этилиши устидан доимий назорат Вазирлар Маҳкамасининг 5.07.2018 йилдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва уч ойдан кейин – 13.05.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум