Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чет эл фуқароларини Ўзбекистонга ЯИДХП орқали таклиф қилиш мумкин

08.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2023 йилдаги 589-сон қарори билан Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. 

 

Регламентга асосан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонга таклиф қилиш учун ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига бевосита ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш лозим.

 

Регламент қуйидагиларни белгилайди:

  • чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилиш учун ариза билан мурожаат қилиш тартибини;
  • ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан аризаларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатларини;
  • чет эл фуқароларини таклиф қилиш бўйича QR-код билан ҳимояланган таклифномаларни расмийлаштириш ва ариза берувчига тақдим қилишни.

 

Ариза берувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонга таклиф қилиш учун ўз хоҳишига кўра доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган ваколатли органга ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланади.

 

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 5 фоизи миқдорида давлат божи тўланади. 

 

Ваколатли орган томонидан сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги автоматлаштирилган ахборот тизими ёрдамида икки иш куни ичида текширилади.

 

Маъқулланган ариза бўйича бир иш куни давомида таклифнома расмийлаштирилади (QR-код билан) ҳамда у ариза берувчига тақдим этилади ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.

 

Таклифнома берилган кундан бошлаб уч ой давомида амал қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум