Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чорвоқда эркин туристик зона ташкил этилди

06.12.2017

 

Президентнинг тегишли Фармони 2017 йилнинг 5 декабрь куни имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Эркин туристик зона Тошкент вилоятининг Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси чегараси доирасида жойлашади. Унинг аниқ чегаралари бир ой муддатда Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси доирасида яхлит ҳудуд кўринишида ёки алоҳида ҳудудлар кўринишида белгиланади.

 

Бу ерда замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар ҳамда замонавий муҳандислик инфратузилмасини яратиш кўзда тутилган. 

 

“Чорвоқ” эркин туристик зонаси – бу эркин иқтисодий зона, бинобарин, унинг ҳудудида рўйхатдан ўтган иштирокчиларга нисбатан тегишли имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади (Президентнинг 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3 ва 4-бандларига қаранг). 

 

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси “Чорвоқ” эркин туристик зонасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштиради. Шу тариқа, замонавий импорт жиҳозлари ва технологиялари хариди учун инвестиция лойиҳаси қийматининг 50%идан ортиқ бўлмаган суммада у томонидан очиладиган 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит линияси ҳисобига кредит тақдим этилади. 

 

Мазкур кредит линияси доирасида валюта кредитлари 2 йиллик имтиёзли давр, 2% қўшилган 6 ойлик ЛИБОР[1] ва банкнинг 0,5% миқдоридаги маржасига тенг бўлган фоиз ставкаси билан 7 йилгача муддатга тақдим этилади. Қайта молиялаштирувчи банклар – Ўзмиллийбанк, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Асака” АТБ.

 

Фармон билан қатор ташкилий масалалар тартибга солинган, шунингдек ваколатли органларга топшириқлар берилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 


[1] ЛИБОР (ингл. London Interbank Offer Rate, LIBOR)Лондон банклараро таклифлар ставкаси. Лондон банклараро бозорида турли валюталарда ва турли муддатларга (бир кундан бир йилгача) маблағлар таклифи билан чиқадиган банклар томонидан тақдим этиладиган банклараро кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси. Ставка Британия банк ассоциацияси томонидан ҳар куни 11:30 (Ғарбий Европа вақти бўйича) танланган банклар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида қайд этилади.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум