Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Дарёларни рухсатсиз тозалаганлик учун жазолашади

26.09.2017


Президентнинг 25.09.2017 йилдаги ПҚ–3286-сон «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

 

Экологик хавфсизликни таъминлаш ва норуда фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олишни олдини олиш мақсадида дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари ФВВнинг ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядлари ва Президентнинг 19.02.2007 йилдаги ПҚ–585-сон қарори билан ташкил этилган Ҳукумат комиссиясининг қарорлари асосида бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилиши белгиланди.

 

Бунда прокуратура мутасаддилигида дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш тартибининг бузилишини аниқлаш ва олдини олиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи идоралараро гуруҳлар ташкил этилди. Гуруҳлар Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ФВВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазиpлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қўшма қарори билан ташкил этилади.

 

Идоралараро гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

 

  • дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларининг ҳолатини Комиссия қарорларига, лойиҳа ҳужжатларига, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларда назарда тутилган шартларга, шунингдек, қонун ҳужжатларининг бошқа талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиш; 
  • дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини ноқонуний амалга ошириш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш юзасидан тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш; 
  • дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш тартибининг бузилишида айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш; 
  • ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида профилактика тадбирларини ташкил қилишда ва ўтказишда иштирок этиш; 
  • ўтказилган тадбирлар ва аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ахборотларни, шунингдек, дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифларни мунтазам равишда ҳукумат комиссиясига киритиш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   


 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16