Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Дастурчилар учун иккита янгилик

26.10.2017

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш, ривожлантириш ва  қўллаб-қувватлаш   инновациялар маркази Мувофиқлаштирувчи кенгаши мажлисининг навбатдаги баённомаси эълон қилинди.

 

Дастурчи компаниялар учун унда иккита янгилик бор, бири – яхши ва иккинчиси — жуда яхши.

 

Яхшиси – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари Миллий реестрида (www.software.uz) рўйхатдан ўтган компаниялар учун имтиёзлар ва преференцияларни 2020 йилнинг 1 январигача сақлаб қолиш таклифи қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ–2042-сон қарорга мувофиқ яратилган эди.

 

Жуда яхшиси – Инновациялар маркази резидентини олишга имкон берувчи фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди. Энди дастурий таъминот ишлаб чиқариш ҳам уларнинг сирасига киради (ИФУТ кодлари – 58.2 гуруҳи).

 

«Дастурий таъминот ишлаб чиқариш»  58.2 гуруҳига қуйидагилар киради: 

 

Шунингдек мувофиқлаштирувчи кенгаш 53 та юридик шахсга Инновациялар маркази резиденти мақомини бериш қарорини қабул қилди.

 

Бугунги кунга келиб жами 81 та компания «Mirzo Ulugbek Innovation Center» резиденти саналади.

 

 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум