Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2027 йилдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақани ким тўлайди ва ПФ 193-сон Фармонга мувофиқ янги имтиёзлар Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада

Давлат активларини бошқариш тизими ислоҳ қилинади

25.07.2018

Рус тилида ўқиш

Давлат активларини бошқариш тизимини танқидий ўрганадиган ишчи гуруҳи ташкил этилди. Бу Президентнинг 23.06.2018 йилдаги Ф–5343-сон фармойишида назарда тутилган.

 

Ишчи гуруҳи Ўзбекистон давлат активларини бошқариш тизими танқидий ўрганилиши ва тубдан такомиллаштирилишига доир таклифлар тайёрланишини таъминлайди. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

  • давлат активларини бошқариш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ва услубий база замонавий талабларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши; 
  • мавжуд давлат мулкини инвентаризация қилган ҳолда, давлат активлари, шу жумладан фойдаланилмаётган давлат активлари ҳисоби тўлиқ юритилиши;
  • хориждаги давлат мулкидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши;
  • давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда давлат ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчилар фаолиятининг самарадорлиги;
  • илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этиш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги;
  • давлат активларини бошқаришда очиқлик ва шаффофликнинг таъминланиши, давлат мулки объектларини сотиш ва ижарага беришда асосли нарх белгиланиши;
  • давлат активларини, шу жумладан давлат улуши бўйича дивидендларни (ажратмаларни) бошқаришдан маблағлар тўлиқ ва ўз вақтида тушишининг баҳоланиши;
  • давлат активларини бошқаришдан, шу жумладан давлат активларини сотишдан тушаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши;
  • давлат мулки ҳисобини юритиш, уларнинг ишончлилиги ва долзарблигини баҳолаш учун ахборот-коммуникация тизимларини жорий этиш даражаси.

 

Танқидий ўрганиш натижаларига кўра тайёрланган таҳлилий материаллар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари 2018 йил 15 сентябргача Президент девонига киритилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2018 йилдан кучга кирди.

                                                                                             

Олег Гаевой. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2026-09-22
  • USD:11809.82 (+0.00) сум
  • EUR:13569.48 (+0.00) сум
  • RUB:140.68 (+0.00) сум