Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятига баҳо берилади

26.07.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 22.07.2021 йилдаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган

 

Ҳужжат вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, вазифалари ва ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида қабул қилинган.

 

Белгиланишича, раҳбар ўринбосарлари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан Президент олдида шахсан жавобгардир ҳамда Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобдордир.

 

Раҳбар ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш тизимида қуйидагилар назарда тутилади:

  • давлат бошқаруви органлари ва давлат улуши 50%дан юқори бўлган хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари тасдиқланади;
  • ҳар йили ижро интизомининг аҳволи юзасидан баҳо беришни назарда тутган ҳолда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;
  • асосий кўрсаткичлар статистик ва идоравий ҳисоботлар асосида тизимли мониторинг қилинади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича муҳокама қилиб борилади;
  • баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари асосида ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига баҳо бериш орқали уларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.

 

Вазирлар Маҳкамасига бир ҳафта муддатда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш топширилди.

 

Бунда раҳбар ўринбосарлари томонидан фаолият кўрсаткичлари ижроси 70%дан кам таъминланганда – «қониқарсиз», 71%дан 90%гача – «қониқарли», 91%дан 99%гача – «яхши» ҳамда 100% ва ундан юқори бўлганда «аъло» деб баҳоланади.

 

Мазкур баҳолаш тизими 2021 йил охирига қадар эксперимент тариқасида жорий этилади. Вазирлар Маҳкамаси ўтказилган эксперимент якунларига кўра 2022 йил 1 февралга қадар тизимни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади.

 

Шунингдек ҳужжат билан Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16