Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат бошқарувчиси, бизнес-режани 15 декабргача топширинг

20.12.2016

Давлат рақобат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами  1394-7, 2016 йил 16 декабрь) билан  Давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар ва ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами  1394, 2004 йил 30 июль) тузатишлар киритилди.

Энди давлат улушларини бошқариш бўйича тегишли иловалар келтирилган ҳисобот I-ярим йиллик якунларига кўра тақдим этилади (илгари – I-ярим йиллик ва 9 ой якунларига кўра тақдим этиларди).

 

Бундан ташқари, агар акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши мажлиси йиллик бизнес режани ўтган молиявий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулласа, ишончли бошқарувчи унинг нусхасини Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига 15 декабргача тақдим этиши керак.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши мажлиси 1 декабрдан кейин бўлиб ўтган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллар, шунингдек акциядорлик жамиятларига тасдиқланган  йиллик  бизнес режа нусхасини топишириш учун акциядорлар (муассислар) умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши мажлиси ўтказилгандан кейин икки ҳафталик муддат белгиланди.

 

Чораклик ҳисобот ва бошқа ҳужжатлар бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда олинганлиги ҳақидаги билдиришнома билан тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ишончли бошқарувчининг ЭРИси билан тасдиқланади.

 

Қарор айрим бошқа ўзгартиришларни ҳам сақлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 50-сонида расман эълон қилинган кун, яъни 19.12.2016 йилдан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, улар билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16