Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат бюджети энергия тежовчи технологияларни жорий этишни молиялаштиради

23.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Тегишли қарор давлатимиз раҳбари томонидан 22 август куни имзоланди.

  

Зарур норматив база (Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун; 8.11.2017 йилдаги ПҚ-3379-сон қарор ва ҳ.к.га қаранг) мавжудлигига қарамай, амалда рўёбга чиқариш қониқарсиз деб топилди. Вазиятни ўнглаш юзасидан шахсий жавобгарлик маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилди.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс дастур тасдиқланди:

  • уларнинг улушини 2030 йилга бориб электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25%идан кўпроғига етказган ҳолда қайта тикланувчи энергия манбаларини янада ривожлантириш;
  • минтақаларда ижтимоий соҳа объектларини (таълим муассасалари, шу жумладан, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш объектларини) энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш. Нукус шаҳрида, вилоят марказларида ва вилоятларнинг шаҳарларида  замонавий қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситкичларини, энергия самарадор, шу жумладан, бивалент иситиш тизимларини босқичма-босқич ўрнатиш, шу жумладан, замонавий иссиқлик насослари ва рекуператорларини жорий этиш ҳисобига энергия истеъмоли камайтирилади. Шунингдек, биноларнинг иссиқлик ҳимоя тизими яхшиланади, 2 камерали ва энергия самарадор дераза блокларини, светодиодли манбаларни ўз ичига олган сенсорли датчиклар, ҳаво рекуператорлари ва бошқа тизимлар ўрнатилади;
  • хусусий хонадонларда қуёш фотоэлектрик станциялари (ўртача 2 кВт) ва қуёш сув иситкичларини (ўртача 200 литр) ўрнатиш;
  • маиший истеъмолчиларнинг ва юридик шахсларнинг ностандарт газ-горелкали қурилмаларини замонавий ва энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларга алмаштириш.

 

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидагилар Давлат бюджетидан молиялаштирилади:

биринчидан, жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари (3 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда), қуёш сув иситкичлари (1,5 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда), энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни (200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда) сотиб олиш харажатларининг 30%и миқдорида компенсациялар тақдим этиш учун;

иккинчидан, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар, қозонлар ва энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилишга банкларнинг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга қуйидаги компенсацияларни тақдим этиш:

  • жисмоний шахсларга – 500 млн сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – МБнинг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;
  • юридик шахсларга – 5 млрд сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича –МБнинг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;

учинчидан, энергия самарадор, энергия тежовчи технологиялар ва ускуналарга, шунингдек, уларни синаш методларига нисбатан талабларни ўрнатадиган халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

 

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш механизми белгиланди. Ҳар йили 15 сентябрга қадар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар объектларни тегишли рўйхатга киритиш учун Энергетика вазирлигига таклифлар киритади. 1 октябрга қадар Энергетика вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа, шунингдек, туман ва шаҳарлар кесимида молиялаштиришнинг аниқ ҳажмлари ва манбаларини кўрсатган ҳолда рўйхатни шакллантиради. 15 октябрга қадар Энергия самарадорлигини ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссияси уни кўриб чиқади ва тасдиқлайди. Молия вазирлиги молиялаштиришнинг зарур ҳажмини ҳар йили тасдиқланадиган Давлат бюджети параметрларига киритади.

 

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

  • якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари барча бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларнинг энергия самарадорлиги таъминланади. Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўлими тақдим этилади;
  • давлат органлари ва ташкилотлари ўз балансидаги бинолар ва иншоотларда ёритиш тизимлари учун светодиодли манбаларни ўз ичига олган сенсорли датчиклар, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни ўрнатишга мажбурдир;
  • маҳсулот (ускуналар, товарлар) ва технологияларнинг энергия самарадорлиги даражаси ёки техник кўрсаткичларини белгилаш уларни Ўзбекистоннинг аккредитация қилинган органлари томонидан сертификатлаштиришда мажбурий ҳисобланади.

 

2019 йил 1 декабрдан 2023 йил 1 январга қадар тасдиқланган рўйхат бўйича мамлакатимиз корхоналарида энергетика менежментини бошқариш тизими халқаро стандартга (ISO 50001) мувофиқ босқичма-босқич татбиқ этилади. Тизим энергия истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг шаффофлиги ва холислиги, корхоналарнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш, атмосферага чиқариб ташланадиган чиқиндиларни камайтириш, ресурсларни минимал даражада сарфлаб энергия истеъмолини бошқариш самарадорлигига эришиш, корхоналар активларининг капиталлашув даражасини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини оширишни назарда тутади.

 

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш тақиқланади.

 

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари учун электр техника ускуналари ва қурилмалари, бутловчи буюмлар ва материалларни харид қилиш “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16