Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат экология қўмитаси тузилмасида янги муассасалар ташкил этилди

15.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Идорага унинг ҳудудий бўлинмаларини мустаҳкамлаш учун 404 штат бирлиги ажратилди, давлат санитария-эпидемиология назорати ходимларининг сони эса қисқартирилмоқда. Бу Президентнинг 3.10.2018 йилдаги ПҚ-3956-сон қарорида назарда тутилган.

 

Давлат экология қўмитаси тузилмасида 3 та янги ташкилот ташкил этилмоқда.

 

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси

 

Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси негизида ташкил этилади. Янги ташкил этилган инспекциянинг вазифалари жумласида:

  • ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш;
  • ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг мавжуд бўлиши, турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
  • чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасидаги амалий тизимни самарали ташкил этиш;
  • чиқиндиларни йиғиш пунктларини ташкил этиш, уларни ўз вақтида олиб чиқиш, рухсат этилмаган чиқиндихоналарнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, чиқинди полигонларини бошқариш, уларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилишни белгиланган тартибда назоратга олишни ташкил этиш;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан жамоат экологик назоратини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш.

 

Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси

 

Бирлашма “Тоза ҳудуд” ДУК ва “Махсустранс” ДУКнинг Давлат экология қўмитаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметаси доирасидаги ажратмалари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Бирлашмага қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • ҳаракатдаги таркибга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажариш, шунингдек, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни мувофиқлаштириш;
  • маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш ҳолатини тизимли мониторинг ва таҳлил қилиш;
  • ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, шу жумладан электрон тўлов тизимларидан кенг фойдаланиш ишларини ташкил этиш;
  • иккиламчи ресурсларнинг хўжалик айланмасига жалб қилинишини рағбатлантириш бўйича устувор йўналишларни, шунингдек, маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш;
  • инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда халқаро ва миллий органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.

 

Экологик ахборот, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва мультимедиа маркази

 

АКТ ва биллинг тизимини жорий этиш ва ривожлантириш маркази негизида ташкил этилади. Бу ташкилот товарларни (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган маблағлар, Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар  ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Қуйидагилар унинг вазифалари этиб белгиланди:

  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида автоматлаштирилган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базасини яратиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларни давлатнинг бошқа органлари тизимлари билан изчил интеграциялаштириш, ривожлантириш ва олиб бориш, Давлат экология қўмитаси ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш;
  • экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат кадастрини, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни кўпайтириш ва сақлаш бўйича питомникларни, зоология ва ботаника коллекциялари давлат ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг мониторинги, таҳлили ва ҳолатини баҳолаш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, атроф муҳит ҳолатини моделлаштириш ва прогноз қилиш бўйича дастурий маҳсулотларини яратиш;
  • замонавий технологиялар ва ижодий ёндашишлардан бевосита фойдаланган ҳолда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кенг жамоатчилик хабардорлигини оширишга қаратилган ахборот-таҳлил ва обзорли медиа материалларини тайёрлаш, экологик маданиятни ошириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш;
  • тайёрланадиган ахборот-таҳлил ва обзорли медиа материалларини тезкорлик билан тарқатиш учун маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16