Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун лицензиялар беради

19.01.2018

 

Президентнинг 17.01.2018 йилдаги Мамлакатнинг иқтисодиёт тармоқларини талаб қилинган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармони билан  норуда фойдали қазилмалари бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар бериш тартиби ўзгартирилмоқда. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Норуда фойдали қазилмалари бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни лицензиялашнинг мураккаб  таомиллари мамлакатимиз қурилиш материаллари ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ва мазкур соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик  қилади, дейилади ҳужжатда. Шу муносабат билан қуйидаги чора-тадбирлар кўрилди.

 

Биринчидан, энди лицензия Давлат геология қўмитаси томонидан берилади. Ҳукумат комиссияси-олдинги лицензияловчи орган тугатилди.

 

Иккинчидан, лицензия олиш учун буюртмалар 20 кун мобайнида кўриб чиқилади.

 

Учинчидан, ариза берувчилар учун устав фондининг минимал миқдори жорий этилмоқда – буюртма берилган пайтда ЭКИҲнинг 500 баравари.

 

Тўртинчидан, норуда фойдали қазилмалар конларини ишлаб чиқиш учун ер майдонлари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан иш лойиҳаси тақдим этилган пайтдан эътиборан 10 кун муддатда ажратилади.

 

Бир ой муддатда янгиланган лицензиялаш тартиби ишлаб чиқилади.

 

Норуда фойдали қазилмалар конларидан фойдаланиш механизми танқидий ўрганиб чиқилади, шундан кейин қатор ваколатли органлар ўз таклифларини киритади.  Улар жумладан қуйидагиларни назарда тутиши даркор:

  • харажатларни оптималлаштириш, жумладан норуда фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш энергия сиғимини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва муқобил энергия манбаларини жорий этиш йўли билан қисқартириш;
  • муқобил қум-шағал конларини жадал ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш;
  • тадбиркорлик субъектларини норуда фойдали қазилмалари бўлган ер қаъри участкалари тўғрисида кенг хабардор қилиш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум