Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат гранти асосидаги қабул квоталари тасдиқланди

19.06.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг “2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди (15.06.2023 йилдаги Ф-31-сон).

 

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади.

 

Ҳужжат билан 2023/2024 ўқув йили учун қуйидаги қабул квоталари тасдиқланди:

  • бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига - 34 860 нафар;
  • магистрлар тайёрлаш бўйича - 8 923 нафар.

 

Тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнга қадар тасдиқлайди.

 

Шу билан бирга, ҳужжатга асосан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

  • Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномаси мавжуд олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади;
  • республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 000 та давлат гранти ажратилади;
  • давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум