Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro

Давлат хизматчиларининг меҳнат шартномаларига талаблар белгиланди

16.01.2023

Рус тилида ўқиш

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг “Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир намунавий талабларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (13.01.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3413).

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • давлат хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасида акс эттириладиган 21 та мажбурий (давлат хизматининг ҳусусияти, давлат хизмати билан боғлиқ чекловлар, иш режими хусусиятлари ва бошқалар) ва 9 та қўшимча (синов муддати, маълумотларни ошкор этмаслик талаби) шартлар рўйхати тасдиқланмоқда;
  • давлат фуқаролик хизматига кираётган шахс билан меҳнат шартномаси 3 йилдан ортиқ бўлмаган ёки номуайян муддатга ёзма шаклда тузилади;
  • давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи давлат фуқаролик хизматчилари билан меҳнат шартномаси тузилмайди.

 

Меҳнат шартномасининг мазмунига:

  •  давлат фуқаролик хизматчисининг ҳолатини давлат фуқаролик хизмати ва меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан ёмонлаштирадиган;
  • камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;
  • мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;
  • давлат фуқаролик хизматчисини қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам давлат фуқаролик хизматчисининг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар киритилган бўлса, улар ҳақиқий бўлмайди.

 

         Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.


.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17