Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Давлат ХМИ ва ХҲМТ инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун тўловни амалга оширади

Давлат ХМИ ва ХҲМТ инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун тўловни амалга оширади

18.01.2019

Рус тилида ўқиш


Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2019 йилдаги “Халқаро молия институтлари маблағларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 40-сон қарори қабул қилинди.

 

Қачон давлат халқаро молия институтлари (ХМИ) ёки хорижий ҳукумат молия  ташкилотларининг (ХҲМТ) маблағларини жалб қилса, иккита муаммо юзага келади:

  • инвестиция лойиҳасининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ким тўловни амалга ошириши тўғрисидаги масалани ҳал қилиш чўзилиб кетади;
  • лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг сифати пастлиги боис у бир неча марта ХМИ ёки ХҲМТ билан келишилган ҳолда қайта ишланади.

 

Буларнинг ҳаммаси инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг кечикишига олиб келади.

 

Муаммони ҳал қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси ХМИ ҳамда ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини  ишлаб чиқиш бўйича харажатларни ўз зиммасига олади.

 

Жамғарма қуйидаги учта шартга риоя қилинган тақдирда пул ажратади:

  • бюджет ташкилоти инвестиция лойиҳаси ташаббуси билан чиққан;
  • инвестиция лойиҳаси Ўзбекистоннинг ХМИ ёки ХҲМТ билан ҳамкорлик стратегиясига (дастурига) киритилган;
  • ҳужжатларни ишлаб чиқиш Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан келишилган лойиҳа ташаббускори - вазирлик ёки идоранинг ҳар йили тасдиқланадиган лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатида назарда тутилган.

 

ХМИ ёки ХҲМТ лойиҳаолди ёки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга грант тақдим этса (техник кўмаклашиш) ёхуд бу сумма инвестиция лойиҳасига жалб этиладиган ХМИ ёки ХҲМТ қарз маблағларига киритилган бўлса,  Жамғарма маблағлари жалб этилмайди.

 

2019 йил 1 апрелга қадар Қурилиш вазирлиги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг қийматини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.