Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат идораларининг маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконияти

23.09.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 йилдаги “Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 516-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан “Электрон ҳукумат” тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ушбу платформа орқали тижорат ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар давлат идораларининг маълумотлар базаларидаги маълумотлардан пуллик асосда фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Низомнинг асосий қоидалари:

  • ушбу платформага уланиш хавфсиз VPN тармоғи орқали амалга оширилади;
  • платформага уланиш учун савдо корхоналари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази"га сўров юборади;
  • платформага уланиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда марказ ва фойдаланувчи ўртасида шартнома тузилади;
  • фойдаланувчи қизиқтирган маълумотни тегишли сўровларни юбориш орқали олади, ҳар бир сўров учун БҲМнинг 0,1%идан 2%игача миқдорда тўлов амалга оширилади;
  • платформа орқали фойдаланувчилар ўз маълумотларини шартнома асосида бошқа фойдаланувчиларга тақдим этишлари мумкин.

 

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

- “Электрон ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом (платформа давлат органларининг идоралараро ҳамкорлиги учун мўлжалланган);

- Давлат хизматлари кўрсатилганлиги  учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими фойдаланувчиларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2022 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум