Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат иштирокидаги корхоналар сони қисқартирилади

09.06.2021

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 3.06.2021 йилдаги «Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 350-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ 56 та вазирлик ва идоралар тасарруфидаги 593 та давлат иштирокидаги корхоналар қайта ташкил этилади ёки тугатилади.

 

Хусусан, қуйидаги корхоналар рўйхати тасдиқланди:

  • давлат муассасалари сифатида қайта ташкил этиладиган корхоналар (66);
  • филиал кўринишида қайта ташкил этиладиган корхоналар (73);
  • қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиладиган, истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ёки паст рентабелли корхоналар рўйхати (454).

 

Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 537 тани ташкил этади, иқтисодиётда давлат секторининг улуши эса юқорилигича – 55% бўлиб қолмоқда. Ушбу қарор давлат иштирокидаги корхоналар сонини 23,4%га қисқартириб уларнинг сонини 1 944 тагача етказиши кутилмоқда.

 

2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 ноябрга қадар сотиш, тугатиш ёки қайта ташкил этиш учун давлат иштирокидаги корхоналарнинг рўйхати тайёрланади.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тугатилаётган корхоналардаги ходимларни қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга жойлаштириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум