Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг сони камаяди

30.10.2020

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 28.10.2020 йилдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

 

Бош вазир бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлари томонидан 3 мингга яқин давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти тўлиқ ўрганилди ва иқтисодиётда давлат иштирокидаги корхоналарнинг улушини кескин қисқартириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

 

Ҳужжат билан:

1) трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати;

2) корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;

3) хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг манзилли дастурлари орқали оммавий савдоларга чиқариладиган давлат активлари рўйхати;

4) давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиладиган корхоналар рўйхати;

5) хусусий секторга сотиладиган давлат кўчмас мулки объектлари рўйхати ;

6) 4-иловада кўрсатилган давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиғича оммавий савдоларга чиқарилишини самарали ташкил этиш бўйича масъул шахслар рўйхати;

7) Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

 

Молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш департаменти ташкил этилмоқда. Унинг асосий вазифалари этиб 1-иловада кўрсатилган давлат иштирокидаги корхоналарда қуйидагиларни амалга ошириш белгиланди:

  • Молия вазирлиги томонидан давлат номидан акциядор (иштирокчи, мулкдор) ваколатлари ва функцияларини амалга оширишни ташкил этиш;
  • 2021 йил 1 апрелга қадар - 2019-2020 йиллар учун молиявий ҳисоботларни халқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари (IFRS) асосида тайёрлаш ҳамда халқаро кредит рейтингларини олиш графигини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш;
  • 2021 йил 1 апрелга қадар - ҳар бир корхона учун нуфузли халқаро консалтинг ташкилотларини танлов асосида жалб қилган ҳолда молиявий соғломлаштириш, операцион самарадорликни ошириш ҳамда ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш;
  • 2021 йил 1 июлга қадар - харидлар ва бошқарув тизимларини аудитдан ўтказиш ҳамда "мувофиқлик тизими" (комплаенс) ва коррупцияга қарши хизматларни шакллантиришни назарда тутадиган замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш;
  • 2021 йил 1 июлга қадар - кузатув кенгашларига ва корхоналар бошқарувига халқаро танлов асосида чет эллик соҳа мутахассисларини (жумладан, ватандошларни) фаол жалб этиш орқали кузатув кенгашлари таркибининг камида 30%ини ва корхона бошқарувининг камида 3 нафар раҳбар ходимини малакали халқаро мутахассислар билан тўлдириш.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигига:

  • 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир қиладиган имтиёз ва преференцияларни хатловдан ўтказиб, уларни бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини Президент Администрациясига киритиш;
  • 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари билан биргаликда улар фаолият юритадиган соҳада бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди.

 

Агар 4-иловада кўрсатилган корхоналар соф активларининг давлат акция пакетлари (улушлари)га нисбатан пропорционал қиймати 100 млн сўмдан ошмаса, улар истисно тариқасида, соф активларининг пропорционал улушига тенг ёки соф активлари устав капиталидан кам бўлганда номинал қийматда оммавий савдоларга қўйиб борилади.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги 1 ноябрдан бошлаб мазкур 4 ва 5-иловаларда кўрсатилган корхоналар акция пакетлари (улушлари) ва кўчмас мулк объектларини оммавий савдоларга чиқаради.

 

Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилди:

  • мазкур 4 ва 5-иловаларда кўрсатилган давлат акция пакетлари (улушлари), кўчмас мулк объектлари баҳоланган нархда оммавий савдоларда 3 ой муддат давомида сотилмаган тақдирда, уларнинг бошланғич нархини Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифига асосан қайта белгилаш;
  • Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан сотилиши белгиланган давлат активларини сотиш шартлари ва шаклларини белгилаш;
  • кўчмас мулк объектлари ва келгусида шаклланадиган давлат акция пакетлари (улушлари) ҳамда давлат корхоналарини хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни сотиш шартлари, савдо тури ва оммавий савдолардаги бошланғич нархини белгилаш.

 

4-иловада кўрсатилган корхоналар:

а) давлат акция пакетлари (улушлари) битта лот асосида савдога чиқарилади;

б) оммавий савдоларга чиқарилган қиймати 100 млн сўмдан ошмаган давлат акция пакетлари (улушлари) 3 ой давомида сотилмаган тақдирда,қуйидаги тарзда қайта савдога чиқарилади:

  • .улушлар  - "1 сўм" бошланғич нархда,
  • акция пакетлари - "1 та акция - 1 сўмдан битта лот" тамойили асосида .

 

Давлат объектларини "ноль" харид қийматида сотиш амалиёти бекор қилинади. Улар ўз ваколати доирасида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашига, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарорларига асосан инвестиция ҳамда ижтимоий мажбуриятлар асосида "1 сўм" бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади.

 

Давлат унитар корхоналари хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда уларнинг давлат акция пакети (улуши) сотилади. 4-иловада кўрсатилган корхоналарни хўжалик жамиятларига ўзгартиришда уларнинг устав капитали хатлов ва баҳолаш ўтказмаган ҳолда солиқ органларига топширилган охирги бухгалтерия баланси маълумотлари асосида соф активлари қийматида, соф активлари манфий бўлган тақдирда, корхона устав капитали миқдорида белгиланади.

 

Давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин. Давлат улушларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш шартномалари доирасида белгиланган графикка асосан қисман тўловни амалга оширган харидорларга тўлиқ тўловлар амалга оширилгунга қадар улуш қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" эгалик сертификати берилади. Давлат кўчмас мулки объектларини сотиб олиш шартномалари доирасида қисман тўловни амалга оширган харидорларга сотиб олиш тўловини тўлиқ амалга оширгунга қадар "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" давлат ордери берилади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар махсус иқтисодий зоналар фаолиятига ташқи бошқарувни жорий этиш ҳамда уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилди.

 

Давлат активларини бошқариш агентлигига ТИВ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистоннинг чет элда жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан уларни сотиш, ижарага ёки ишончли бошқарувга бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилди.

 

Давлат активларини бошқариш агентлигига Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда "E-ijro auksion" ягона электрон савдо майдончасида ўтадиган оммавий савдолар жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, субъектив ёндашувларни тўлиқ истисно қилиш ва харидорларга қулайлик яратиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш топширилди:

  • 2021 йил 1 январга қадар - "E-ijro auksion"  ягона электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган савдолар тартиб-таомилларини бирхиллаштириш бўйича ягона тартибни тасдиқлаш ва унинг асосида давлат органлари билан ўзаро интеграция қилинган савдо майдончасининг такомиллаштирилган дастурий таъминотини ишга тушириш;
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб - барча аукцион савдолари натижаларини QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштириш;
  • давлат кўчмас мулки объектлари ва улушларини сотиш бўйича такрорий аукцион савдоларини ҳар 10 календарь кунда бир маротаба даврийликда амалга ошириш;
  • харидорларнинг таклифларини аукционда лотлар эълон қилинган пайтдан бошлаб қабул қилиш;
  • давлат активларини сотиш шартларига мувофиқ бўлган буюртманома фақат бир нафар талабгор томонидан берилган бўлса, ушбу ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномасини тузиш, бундан "1 сўм" бошланғич нархда савдога чиқарилган давлат улуши ва кўчмас мулк объектлари мустасно.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16