Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг веб-сайтларида қандай ахборотлар жойлаштирилиши лозим

24.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2021 йилдаги «Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 81-сон қарори қабул қилинди.

 

Ушбу Низом устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотга қўйиладиган талабларни белгилайди.

 

Қуйидаги ахборотлар жойлаштирилиши лозим:

  • корхонанинг асосий йўналишлари ва мақсадлари;
  • устав фонди (устав капитали) ва уни тақсимлаш;
  • корхона устави;
  • корхонанинг ташкилий тузилмаси, таркибий бўлинмалари, филиаллари, ваколатхоналари, давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини бажарувчи вазирликлар ва идоралар, шунингдек, улуши бўлган корхоналарнинг номи, уларнинг жойлашган манзили ва боғланиш учун телефон рақами, электрон почта манзили ҳамда уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
  • корхонанинг раҳбарлари (директор ёки бошқарув раиси ва ўринбосарлари) тўғрисидаги маълумотнома ахборот;
  • корхонанинг аффиланган шахслари ва якуний манфаатдор шахслари (бенефициарлари) рўйхати ва бошқалар.

 

Шунингдек ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот даврининг кейинги ойи давомида қуйидаги ахборотлар жойлаштирилади:

  • бизнес-режа ижроси ҳолати тўғрисида ва ривожланиш стратегияларида назарда тутилган дастурларнинг натижалари тўғрисидаги ахборотлар;
  • бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар;
  • харидлар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан импорт эвазига харидларнинг тўлиқ рўйхати ва уни амалга оширишнинг зарурати ҳамда уни қисқартириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги асосланган ахборотлар;
  • корхонанинг бошқарув органлари томонидан ўтказилган умумий йиғилишда қабул қилинган қарорлар.

 

Расмий веб-сайтда қуйидаги асосий функциялар жорий этилиши мажбурий ҳисобланади:

  • излаш;
  • мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайнли корхона расмий веб-сайти версияси;
  • имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар яратиш (контрастни қўшимча қилиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги ва бошқа функциялар);
  • жамоатчилик фикрини ўрганиш ва корхона фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш воситалари (онлайн сўровлар, блоглар, форумлар);
  • ташрифларни ва статистикани назорат қилиш воситалари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.02.2021 йилдан кучга кирди.

 
Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16