Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат жамғармаси ҳисобига молиявий жиҳатдан кўпроқ қўллаб-қувватлайдилар

10.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 7.08.2018 йилдаги ПФ–5504-сон Фармони билан Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига банк кредитлари бўйича фоиз харажатларини компенсациялаш учун асослар кенгайтирилди.  

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилган эди. Айни пайтда Жамғарма кичик тадбиркорлик субъектларига («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига қаранг) банк кредити миқдорининг 50 фоизигача, лекин 2 млрд сўм ҳажмидаги кредитлар бўйича кафил бўлиш ҳамда кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини компенсациялаш шаклида молиявий ёрдам кўрсатади. Молиявий ёрдам олиш шартлари ва тартиби ҳақида – бу ерда.  

 

Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шартларига ўзгартиришлар киритилди.

 

Биринчидан, фоиз харажатлари компенсацияланадиган кредитларнинг энг юқори суммаси 4 млрд сўмдан 8 млрд сўмгача оширилди. Бунда қуйидаги шартлар амал қилади:

  • миллий валютада, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида – 5 фоиз пункти миқдорида;
  • миллий валютада  жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобига ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга – банкларнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида;
  • хорижий валютада (эквивалентда) – тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизи, аммо 3 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган миқдорда.

 

Иккинчидан, тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини Жамғарма маблағлари ҳисобига компенсациялаш учун қўшимча асослар киритилди:

  • миллий валютада, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида, рўйхатга кўра туманларда, шунингдек «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилаётган (батафсил қаранг), суммаси 8 млрд сўмдан ошмайдиган лойиҳалар учун – 8 фоиз пункти миқдорида; 
  • хорижий валютада, 2017 йил 5 сентябргача (2.09.2017 йилдаги ПФ–5177-сон Фармон кучга кирган сана – таҳр.) халқаро молия институтларининг кредит линиялари ҳисобига иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар барпо этиш ва совуткичлар қуриш учун хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган валюта кредитлари бўйича – белгиланган фоиз ставкасидан 50% миқдорида.    

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.    





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум