Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат кадастрлари палатасининг функциялари кенгайтирилди

24.01.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 35-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди. У билан юқорида кўрсатилган Вазирлар Маҳкамасининг қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

биринчидан, қарорнинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбошиси билан тўлдирилди: бунда, ушбу бандни, яъни Кадастр агентлиги ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади, амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағларидан сақланадиган ходимлар учун Давлат бюджетидан, қолган ходимлар бўйича ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

иккинчидан, 1-илованинг 27 ва 28-бандлари янги таҳрирда баён қилинди. Унга кўра, Агентлик директори иккита ўринбосар (илгари - 4 та, биттаси – биринчи ўринбосар) ҳамда учта маслаҳатчига эга бўлади (илгари, бу лавозим бўлмаган). Маслаҳатчилар ўринбосарлар мақомига тенглаштирилади;

учинчидан, 1-илованинг 34-банди қуйидаги мазмундаги таҳрирда баён қилинди: Агентликда Агентлик директори (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари (лавозими бўйича), шунингдек, унинг фаолияти асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат ҳайъат тузилади;

тўртинчидан, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш комиссиялари ташкил этилмоқда. Қўшимча 2-илованинг 6-бандига киритилди.

бешинчидан, давлат кадастрлари палатасининг функцияларига яна қуйидагилар қўшилди:

  • ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
  • ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритилишини амалга оширади;
  • ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини ташкил этади ва амалга оширади;
  • ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритади;
  • ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
  • ҳудудлар давлат кадастрининг юритилишини ташкил этади;

олтинчидан, қарор 4,5,6-иловалар билан тўлдирилди, уларга кўра, Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткаси бўйича белгиланади.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум