Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат мулки ҳисобини юритиш такомиллаштирилади

29.03.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 2023 йил 24 мартдаги “Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор имзоланди

 

2023 йил 1 майдан бошлаб, давлат мулки ҳисобини  юритиш, унинг тўлиқлиги ва тўғрилигини таъминлашнинг қуйидаги тартиби жорий қилинмоқда:

  • республика мулки бўлган давлат кўчмас мулклари ва давлат акция пакетлари (улушлари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, бундан Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли улушлар ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
  • давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давактив агентлигининг тегишли буйруғи мавжуд бўлганда амалга оширилади;
  • давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар давлат шериги томонидан тегишли битим тузилгандан сўнг 10 кун муддатда “Давлат мулки” ахборот тизимига киритилади;
  • вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича мажбурий тартибда Давактив агентлигининг хулосаси олинади.

 

2023 йил 1 июлдан бошлаб:

  • давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбари ва унинг ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) танлов асосида амалга оширилади, бундан Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
  • давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган маълумот “Давлат мулки” ахборот тизимига ўз вақтида тақдим этилмаганда уларнинг ижроия органи раҳбарлари рағбатлантирилишига йўл қўйилмайди;
  • давлат улуши бўйича дивиденд миқдори корхонанинг инвестиция лойиҳалари, бизнес-режа кўрсаткичлари ва молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда давлат иштирокидаги корхоналарнинг давлат улуши бўйича сайланган кузатув кенгаши аъзолари томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган ҳолда акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишига тавсия этилади.

 

Шунингдек, 2023 йил 1 июлдан бошлаб, давлат органлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар маъмурий биноларидан ходимлар учун белгиланган меъёрдан келиб чиқиб, самарали фойдаланиш тартиби жорий этилади.

 

Бунда, давлат органлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналарнинг маъмурий биноларида тижорат ташкилотларини “ноль” ставкада ёки тўғридан-тўғри жойлаштиришга йўл қўйилмайди, мазкур биноларнинг бўш майдонлари ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади ва ижара шартномалари “E-ijara” электрон тизимида рўйхатдан ўтказилади.

 

2023 йил 1 октябргача “Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш портали”ни яратиш режалаштирилмоқда, унда барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборотлар жойлаштирилади (тизим солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинади).

 

“E-auksion” электрон савдо платформасида:

  • хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш бўйича савдолар ўтказилади;
  • 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат иштирокидаги корхоналарнинг бўш пул маблағларини депозитга жойлаштириш бўйича тижорат банклари ўртасида фоиз ошиб бориш тарзида банк капитали етарлилиги, банк капиталининг унинг мажбуриятларига нисбати, ликвидлилик коэффициенти каби шартларни назарда тутган ҳолда аукцион савдолари ўтказилади.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16