Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат мулкини бошқариш тўғрисида Қонун қабул қилинди

13.03.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 09.03.2023 йилдаги “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ-821-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжат давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

 

Маълумот: табиий ресурсларни (ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, фойдали қазилмалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар), моддий маданий мерос объектларини, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини, олтин захирасини, валюта фондини, уй-жой фондини ва бошқа давлат фондларини бошқариш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳамда унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қонунлари билан тартибга солинади.  

 

Ҳужжатда атамалар тушунчаси берилган, жумладан:

  • давлат иштирокидаги корхона – устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори 50% ортиқ бўлган хўжалик жамияти ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик  жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамияти, шунингдек ДУК;
  • давлат муассасаси – бошқарув вазифаларини, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга ошириш учун давлат органи ёки ташкилоти томонидан ташкил этилган ҳамда тўлиқ ёхуд қисман у томонидан молиялаштириладиган ташкилот.

 

Ҳужжатда хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки рўйхати  келтирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан бошқа давлат мулки ҳам хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки жумласига киритилиши мумкин.

 

Шунингдек, қонун давлат мулкига эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдланиш, давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш тартибини, бошқарув органларига бўлган талабларни, давлат мулки реестрини юритиш ва маълумотларни ошкор этиш тартибини белгилайди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 10.03.2023 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16