Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат мулкини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олган инвесторлар мулкни тўланган қисмидан фойдаланишлари мумкин бўлади

13.03.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2023 йилдаги “Давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 100-сон қарори қабул қилинди.

 

Қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда:

  • давлат активларини “E-auksion” электрон платформасига чиқарилганда ва уларни баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компаниялари томонидан амалга оширилганда, баҳолаш ҳисоботини мажбурий тартибда экспертизадан ўтказиш талабини бекор қилиш;
  • давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизларни ҳисоблаш ва тўланган қисмига давлат активидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартибини белгилаш;
  • савдоларда давлат активини сотиб олишга 2 ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда нархни босқичма-босқич пасайтириб бориш (Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссия томонидан белгиланадиган механизмларга асосан).

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум