Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди

18.12.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 йилдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 660-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • давлат мулкини ижарага бериш қоидалари;
  • давлат мулкига ижара тўлови миқдорини белгилаш тартиби;
  • ижара шартномасини тузиш ва ижара тўловлари ҳисоб-китоби тартиби;
  • балансда сақловчининг ижара муносабатларидаги иштироки ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • ижарага берилаётган давлат мулклари ҳисобини юритиш.

 

«E-ijara» электрон тизими «online-ijara.uz» ахборот тизими билан интеграция қилинади. 2024 йил 1 мартдан бошлаб давлат мулкини ижарага бериш шартномалари бўйича ижара тўловларини ундириш ва уларнинг тақсимоти «E-ijara» электрон тизими орқали амалга оширилади.

 

Онлайн-аукцион натижаларига асосан ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилган ижара шартномаси электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо билан) икки томонлама расмийлаштирилади.

 

Ижара тўлови ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда навбатдаги давр (чорак ёки ой) учун 100 фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.

 

Мазкур тартиб:

  • ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятларини олган ҳолда моддий маданий мерос объектлари ва уларга туташ ҳудудларни ижарага беришга;
  • касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнидан бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари (асбоб-ускуналари билан бирга) ҳамда бошқа бино ва иншоотларини ижарага беришга;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг алоҳида тартиб ўрнатилган ёпиқ ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларини ижарага беришга;
  • театр-томоша корхоналарининг томоша кўрсатиш заллари ва майдонларини ижарага беришга;
  • давлат ташкилотларининг хизмат турар жойларини ижарага беришга;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, умумий фойдаланишдаги ерлар (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари) давлат ташкилоти, корхонаси ва муассасаси балансида бўлмаган ерлар ва захира ерларни ижарага беришга;
  • ерости бойликларини ижарага беришга;
  • интеллектуал мулк объектларини ижарага беришга;
  • Президентнинг ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ижарага беришнинг ўзгача тартиби белгиланган давлат мулкларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум