Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Давлат мулкини қандай қилиб онлайн сотиб олиш ёки ижарага олиш мумкин

26.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2018 йилдаги 454-сон қарори билан Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида эксперимент ўтказилмоқда: давлат активларини сотиш (10 майдан) ва ижарага бериш (1 июлдан) фақат «E-IJRO AUKSION» орқали онлайн-аукционлар шаклидаги электрон савдолар орқали амалга оширилади. Тартиб бутун республика бўйлаб босқичма-босқич жорий этилади. 

 

Савдоларни ўтказиш учун сотувчи (ижарага берувчи) оператор билан веб-порталда савдоларни ўтказиш бўйича электрон хизматлар кўрсатилиши бўйича шартнома тузади ва аукцион (танлов) санасини белгилайди. Очиқ савдолар ўтказилишидан  камида 30 кун олдин (объектларни ижарага бериш ҳолатларида эса – 15 кун олдин) «Биржа» газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий матбуот нашрларида ҳамда сотувчининг сайтида билдиришнома эълон қилинади.

 

Оператор билдиришномани худди шундай муддатларда «Е-IJRO AUKSION» веб-порталида эълон қилади. Бунинг учун сотувчи (ижарага берувчи) ҳар бир сотиладиган ёхуд ижарага бериладиган давлат мулки объекти бўйича барча зарур ахборотни (тасдиқланган рўйхат бўйича) унга олдиндан тақдим этади.

 

Савдолар иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш веб-порталда билдиришнома эълон қилинган кундан бошлаб унда амалга оширилади ва савдолар бошланишидан 2 иш куни олдин, соат 13:00 да якунланади. Савдоларда иштирок этиш учун порталда рўйхатдан ўтиш ва савдолар шаклига қараб закалат киритиш (аукцион) ёки сайтдаги махсус шаклни тўлдириб, танлов таклифини (инвестицион мажбуриятларнинг таклиф этилган миқдори, уларни киритиш шакллари, муддати ва шартларини) тақдим этиши зарур. 

 

Савдоларда иштирок этиш тўғрисидаги буюртманомалар автоматик равишда текширилади. Ҳар бир рўйхатга олинган буюртманома бўйича буюртманома қабул қилинганлиги ёки у рад этилганлиги (сабабларини кўрсатган ҳолда), шунингдек савдолар бошланганлиги тўғрисидаги хабар электрон почта ва СМС-хабарлар бериш орқали юборилади.

 

Аукцион ёки танлов натижалари ҳамда ғолиб ва сотувчининг (ижарага берувчининг) давлат мулки объекти юзасидан сотиш (ижара) нархи бўйича ёки инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши шарти билан олди-сотди (ижара) шартномасини имзолаш мажбуриятлари савдоларнинг натижалари тўғрисидаги электрон баённомада қайд этилади. Сотувчи савдоларнинг шартларига тўлиқ мос бўлган буюртманомани берган ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномасини тузиши мумкин.

 

Ҳужжатда қуйидагиларнинг техник тартиб-таомиллари батафсил белгиланган:

  • давлат мулки объектларини аукционда сотиш;
  • давлат мулки объектларини танлов асосида «ноль» харид қиймати бўйича сотиш;
  • давлат мулкини ижарага бериш бўйича аукцион ўтказиш.

 

Мазкур тартибга риоя этилиши устидан назорат қилиш учун арбитраж комиссияси ташкил этилади. Унинг таркибига Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот коммуникациялари вазирлиги ва Мажбурий ижро бюроси вакиллари киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.  


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2020-01-21
  • USD:9547.05 (--3.71) сум
  • EUR:10585.77 (--34.68) сум
  • RUB:155.06 (--1.53) сум