Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Давлат нотариал идоралари ишчиларига овқатланиш харажатлари қопланади

26.06.2023

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг “Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қўшма қарори қабул қилинди (23.06.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2168-8).

 

Ҳужжатга мувофиқ, давлат нотариал идоралари ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги нотариал архивлар ходимларини моддий рағбатлантириш турлари кенгайтирилмоқда.

 

Эндиликда ходимларга расмий байрам кунлари муносабати билан бир маротабалик мукофот пули тўланиши, уларнинг овқатланиш ва йўлкира харажатлари қопланиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун моддий ёрдам ажратилиши мумкин.

 

Маълумот учун: муқаддам лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ўрнатиш, мукофотлаш, қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш ва моддий ёрдам кўрсатиш каби рағбатлантириш турлари ўрнатилган эди.

 

Шунингдек уларнинг миқдори ўрнатилмоқда:

  • бир маротабалик мукофот пули – бир ойлик маош миқдоригача;
  • овқатланиш учун ҳар ойлик тўлов – БҲМнинг 2 бараваригача;
  • йўлкира учун компенсация – БҲМнинг 1 бараваригача;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бир йилда бир маротаба (қоида тариқасида, куз ойларида) моддий ёрдам – БҲМнинг 10 бараваригача.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.