Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари фуқаролар йиғинларига бириктирилди

21.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 117-сон «Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат мақсади – давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларига услубий-амалий кўмаклашиш, ўзаро боғлиқ бўлган вазифалар ижросини тўлақонли таъминлаш тизимини шакллантириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдир.  

 

Хусусан, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг таклифига кўра, вазирликлар, идоралар ва нодавлат ташкилотлар фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларига бириктирилди. (қуйида келтирилган жадвалга қаранг).

 

Фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларига бириктирилган давлат органлари

Фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларига бириктирилган нодавлат органлари

Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Маданият вазирлиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Республика маънавият ва маърифат маркази

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Касаба уюшмалари федерацияси

Молия вазирлиги

«Нуроний» жамғармаси

Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Спорт ишлари вазирлиги

Савдо-саноат палатаси

Адлия вазирлиги

тижорат банклари

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Ўзбекистон Экологик ҳаракати

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

Давлат солиқ қўмитаси

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

«Ҳунарманд» уюшмаси

 

Ҳужжатга иловада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва уларга бириктирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик йўналишлари тасдиқланди. 

 

Давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларига услубий-амалий кўмаклашишнинг асосий йўналишлари белгиланди, улар қаторидан қуйидагилар ҳам ўрин олган:

  • жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар соҳасида уларнинг ташаббускорлигини оширишда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини жалб этиш;
  • маҳаллаларда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вазифаларининг ижросини таъминлаш, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифларни бевосита жойлардан олишда жамоатчилик тузилмалари фаолиятини кенгайтириш;
  • давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда жамоатчилик тузилмалари ролини ошириш;
  • маҳаллаларда юзага келаётган турли муаммоларни аниқлаш, уларнинг юзага келиш сабабларини таҳлил қилиш ва бартараф этишда жамоатчилик тузилмалари имкониятларини самарали рўёбга чиқариш.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда ҳар йили қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилди:

  • тегишли жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • жамоатчилик тузилмалари раҳбарларининг малакасини ошириш мақсадида соҳанинг тажрибали мутахассисларини жалб этган ҳолда, туманлар (шаҳарлар) кесимида алоҳида режа асосида ўқув семинарларини ташкил этиш.

 

Бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига ташаббускор ва фаол бўлган жамоатчилик тузилмалари вакилларини фуқаролар йиғини раисининг тавсияномаси асосида моддий ва маънавий рағбатлантириш тавсия этилди.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Анвар Иркахўжаев.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум