Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Давлат томонидан бизнесни қўллаб-қувватлашнинг тартиби ва шакллари белгиланди

22.01.2020

Рус тилида ўқиш

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида низом (16.01.2020 йилдаги 28-сон ВМҚга қаранг) тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги таркибига ўтказилган (Президентнинг 13.08.2019 йилдаги ПФ-5780-сон Фармонининг 23-бандига қаранг). У ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва шартномалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Жамғарма - давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс, Агентлик ва Президентнинг 17.08.2017 йилдаги ПҚ-3225-сон қарори билан ташкил этилган Жамғармани бошқариш бўйича кенгашга ҳисобот беради.

 

Қуйидаги шаклларда молиявий ёрдам кўрсатиш Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 50%игача (50%и ҳам шу жумлага киради), бироқ БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик бериш;

б)  тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50%игача (50%и ҳам шу жумлага киради) миқдорда кафиллик бериш, бироқ 8 млрд сўмдан ортиқ эмас;

в) тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация бериш, шу жумладан:

  • суммаси 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган МБнинг қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлган, бироқ 5 фоизли пунктдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича миллий валютада;
  • чекка ва тоғли туманларда, шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга ошириладиган суммаси 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган лойиҳалар учун - 8 фоизли пункт миқдорида қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган фоизли ставка билан миллий валютада;
  • суммаси 10 млрд сўмга тенг миқдордан ошмайдиган хорижий валютада - тижорат банклари томонидан белгиланган фоизли ставканинг 30%игача миқдорда, бироқ 3 фоизли пунктдан ортиқ эмас;
  • хорижий валютада - иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун 2017 йил 5 сентябргача халқаро молия институтларининг кредит линиялари ҳисобига хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган валюта кредитлари бўйича - белгиланган фоизли ставканинг 50%и миқдорида.

 

Низомда жамғарма кафиллиги берилишини кўриб чиқишнинг шартлари ва тартиботи, компенсацияни бериш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва қайта тиклаш тартиби, шунингдек берилган кафиллик бўйича мажбуриятларнинг Жамғарма томонидан ижро этилиши тартиби белгиланган.

 

Таркиби Президент томонидан тасдиқланадиган Жамғармани бошқариш бўйича кенгаш (17.08.2017 йилдаги ПҚ-3225-сон қарорнинг 4-бандига қаранг) –Жамғармани бошқаришнинг олий органи. Тузилмаси давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланадиган Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади (ўша ерга қаранг).

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимига тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижрочи директор Ижро этувчи дирекциянинг раҳбари ҳисобланади. У бир пайтнинг ўзида Агентлик директорининг ўринбосари ҳисобланади. Ижрочи директор Агентлик директори билан келишган ҳолда малакали, шу жумладан, хорижлик мутахассисларни уларнинг хизмат ҳақини Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобига тўлаган ҳолда жалб қилишга ҳақли.

 

Унинг ўринбосарларини лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Ижрочи директорнинг тақдимномаси бўйича Иқтисодиёт ва саноат вазири билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан амалга оширилади. Жамғарма таркибий тузилмаларининг раҳбарларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Агентлик билан келишган ҳолда ижрочи директор томонидан амалга оширилади.

 

Жамғармани бошқариш бўйича кенгаш Ижро этувчи дирекциянинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлайди. Шунингдек, унга Жамғарма маблағларидан тўғри ва самарали фойдаланиш юзасидан жавобгарлик юкланади. Ижро этувчи дирекциянинг ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг марказий аппарати ходимларига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган  ва 17.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.