Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ташқи савдо операциялари: олиб кириш ва олиб чиқиш, харид ва реализация бўйича ЭҲФ тақдим этиш зарурми2022 йил июнь ойи учун бош бухгалтер режасиХизмат сафари харажатлари солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади

Деҳқон хўжалиги учун ерларни ижарага ва иккиламчи ижарага бериш қоидалари тасдиқланди

26.11.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2021 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;
  • Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;
  • Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Шундай тартиб ўрнатилди, унга мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимликлари манфаатдор давлат ташкилотлари билан биргаликда ҳар йили ноябрь ойига қадар ер участкаларини тақдим этиш бўйича таклифлар тайёрлайди. Таклифлар тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритилади, шундан сўнг очиқ электрон танловга қўйилади.

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни белгилайди:

  • шартнома тузиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;
  • инвестиция шартномаси ёки ДХШ асосида фойдаланишга киритилган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришнинг алоҳида хусусиятлари;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага берганлик учун тўловлар.

 

Низом қоидалари:

  • юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан агросаноат кластерлари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ижарага берилган ер участкаларига;
  • давлат органлари ва ташкилотларига берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно);
  • давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга инвестиция шартномаси ёки ДХШ асосида ижарага берилган ва улар томонидан фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига татбиқ этилади.

 

Қуйидаги ер участкалари иккиламчи ижарага берилмайди:

  • деҳқон ва томорқа хўжаликларига берилган ер участкалари (Ер кодекснинг 243-моддасига мувофиқ вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин);
  • жамоа боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги учун берилган ер участкалари;
  • инвестиция шартномаси ёки ДХШ шартлари асосида ижарага берилиб, фойдаланишга киритилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2022-05-27
  • USD:11045.25 (+0.00) сум
  • EUR:11832.78 (+0.00) сум
  • RUB:176.65 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2022, 24 май№ 21