Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

Дин ишлари бўйича қўмита иши фаоллаштирилади

10.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Муассасанинг асосий вазифалари янгиланди ва бошқа идоралар билан ҳамкорлик йўналишлари белгиланди (4.09.2019 йилдаги ПҚ-4436-сон қарорга қаранг).

 

ИИВ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан биргаликда жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам ва доимий ҳамкорлик назарда тутилмоқда. 

 

Қуйидагилар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • дин соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ва ходимларига тушунтириш, уларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш;
  • виждон эркинлиги кафолатларининг бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўриш;
  • аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг диний ва дунёвий қарашларини ривожлантириш;
  • ОАВ, сайтлар ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган радикал ғояларга қарши миллий анъана ва қадриятларимизнинг кенг тарғиб этилишини таъминлаш.

 

Дин ишлари бўйича қўмитанинг вазифалари қаторига тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда дунёвий давлат тамойилини амалий рўёбга чиқариш, виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш, шунингдек зиёрат туризмини ривожлантириш, экстремизм, сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни соғлом ҳаётга қайтариш ҳам киритилди.

 

Қўмита диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини ва унинг асосларини тарғиб этиш мақсадида барча давлат органлари ва ННТларга бу борадаги фаолиятни амалга оширишда кўмаклашади. Диний-ижтимоий жараёнлар ҳамда диний бағрикенгликни таъминлаш масалаларини ўрганиш натижалари асосида мамлакатимизда илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказиш чоралари кўрилади.

 

Республика – вилоят – туман (шаҳар) – маҳалла даражасида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг тарғибот гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш орқали ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш амалиёти жорий этилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари қўмита ишига кўмаклашади ҳамда бу борада қўмита раисига ҳисобдор ҳисобланади. Айтиб ўтилган мансабдор шахслар Дин ишлари бўйича қўмита раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.    

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.