Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Донор қони плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди

25.04.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2024 йилдаги “Донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 225-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг “2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармони билан донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини хусусий тартибда ишлаб чиқаришга тақиқ бекор қилинган.

 

Ҳужжат билан Донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Белгиланишича, донор қонидан қон плазмасини дори моддаси (субстанция) сифатида ажратиб олиш, тўплаш, унинг асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришга қуйидаги талабларни бажарган юридик шахслар учун рухсат берилади:

  • тиббий ҳамда фармацевтика фаолияти учун тегишли лицензияларга эга бўлиш;
  • “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)”нинг миллий талабларига мувофиқлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш;
  • донор қонидан қон плазмасини дори моддаси (субстанция) сифатида плазмафарез усулида Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилган тиббий техника воситасида ажратиб олиш.

 

Шунингдек, қон плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқаришда сифатни таъминлашга доир талаблар алоҳида тарзда белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.04.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-19
  • USD:12627.02 (+0.00) сум
  • EUR:13494.50 (+0.00) сум
  • RUB:142.18 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25