Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Дори воситалари нархлари устидан назорат кучайтирилди

11.05.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2023 йилдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳамда айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 188-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 04.04.2023 йилдаги “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-110-сон қарорига мувофиқ Ягона ахборот тизими орқали назарда тутилган, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархдан юқори устама қўйган ҳолда сотиш тўғрисида мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби тасдиқланган.

 

2023 йил 1 июндан бошлаб “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали мурожаатларни қабул қилиш ва ишлов бериш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш амалга оширилади.

 

Бунда ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади. Мурожаатлар ваколатли органлар томонидан 10 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилади.

 

Мурожаат берган шахс тасдиғини топган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича қуйидаги миқдорларда мукофот олади: маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи ва жиноятлар учун БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-21
  • USD:12687.70 (+0.00) сум
  • EUR:13790.26 (+0.00) сум
  • RUB:140.03 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21