Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: қандай қилиб ҳисоб-китобдаги хато компанияга 450 млн сўмга тушди Ҳисоб палатаси аудит, молия ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади Дуал таълим: кадрлар тайёрлаш жараёнида иштирок этганлик учун бизнес юритувчилар нима олади Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: нима учун 2 млрд сўм солиқни ҳисобга олишнинг имкони бўлмади Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro

Дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш муддатлари тасдиқланди

06.04.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 йилдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 149-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан дори воситалари (субстанциялар бундан мустасно) ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2022-2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиш назарда тутилган.

 

Мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ҳамда маҳсулотлар турлари қуйидагича белгиланди:

  • биринчи гуруҳ - иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситалари бундан мустасно) - 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб;
  • иккинчи гуруҳ - бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари ва доривор ангро - маҳсулотлари (орфан дори воситалари бундан мустасно) - 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб;
  • учинчи гуруҳ - орфан дори воситалари (кам учрайдиган касалликларни даволаш учун) - 2023 йил 1 мартдан бошлаб;
  • тўртинчи гуруҳ - махсус рўйхатга киритилган импорт қилинган тиббий буюмлар - 2025 йил 1 февралдан бошлаб.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг идентификация кодлари рўйхати;
  • Дори воситалари ва тиббий буюмларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги;
  • Дори воситалари ва тиббий буюмларни хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги;
  • Улгуржи ва чакана савдо ташкилотларининг дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиши графиги;
  • Соғлиқни сақлаш соҳасидаги тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиши графиги;
  • Дори воситалари ва тиббий буюмларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


.

Валюталар курси

2026-10-06
  • USD:11778.45 (+0.00) сум
  • EUR:13198.93 (+0.00) сум
  • RUB:138.35 (+0.00) сум