Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Ёғочсозлик хом ашёси импортини қандай қисқартириш мумк

24.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2021 йилдаги «Ёғочсозлик саноати хом ашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 84-сон қарори қабул қилинди.

 

Мебель саноатида ёғоч маҳсулотлари хом ашёсига бўлган талабни қондириш, уларни импорт қилиш ҳажмини камайтириш, мебель ва ёғочсозлик саноатини янада ривожлантириш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ёғочсозлик саноати хом ашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари режаси.
  • 2021-2022 йилларда республика ҳудудларида қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 3 173 гектар захирадаги ерларда ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа мебелбоп дарахт турларини экишнинг прогноз кўрсаткичлари.
  • 2021-2022 йилларда ўрмон фондининг жами 1 237 гектар тоғолди ва адир ерларида ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа мебелбоп дарахт турларини экишнинг прогноз кўрсаткичлари.
  • 2021-2022 йилларда 2 783,6 минг дона кўчат, шунингдек бошқа экиш материалларини тақсимлаш режаси.

 

2021 йил 10 мартдан бошлаб экиш учун зарур кўчатлар етказиб берилади, 20 мартга қадар мебель ва ёғочсозлик саноатининг хом ашё ўртача йиллик талаби ҳисоблаб чиқилади, соҳада импорт улушини камайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланади.

 

Шунингдек плантацияларни яратиш, мебель саноатини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг ечимига қаратилган инновацион таклифларни ишлаб чиқишга танлов эълон қилинади.

 

Бундан ташқари, хом ашёни қайта ишлайдиган илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда мебель ишлаб чиқарувчилар рўйхати шакллантирилади, бунда талаб этиладиган хом ашё ҳажми ҳисобга олинади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2020 йилдаги 520-сон қарори билан сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган майдонларда ҳамда тупроғи шўр бўлган ерларда 2020-2024 йилларда павловния дарахти плантацияларини барпо этишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.