Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари қандай рўйхатдан ўтказилади

05.09.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 августдаги 536-сон қарори билан Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Маъмурий регламент қуйидаги тартибни белгилайди:

  • юридик ёки жисмоний шахс (талабнома берувчи) томонидан ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш сўралган талабномани Адлия вазирлигига, ДХМ, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали топшириш тартиби;
  • давлат хизматини кўрсатишда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда белгиланган миқдорда патент божини тўлаш тартиби;
  • талабнома ҳужжатларини текшириш тартиби;
  • дастур ёки маълумотлар базасини Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ёки Маълумотлар базалари давлат реестрида автоматик тарзда расмий рўйхатга олиш ва ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали талабнома берувчига унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани юбориш. 

 

Норезидентлар мазкур давлат хизматини олиш учун талабномани ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали топширадилар.

 

Талабномани ваколатли органга почта алоқаси орқали ҳам топшириш мумкин.

 

Ваколатли орган маълумотларни текшириш учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк марказининг ахборот тизимидан фойдаланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 4 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17