Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ЭКИҲнинг 100 бараваригача бўлган мулкни нобуд қилганлик ёки унга зарар етказганлик учун – маъмурий жазо

12.01.2018

 

3.01.2018 йилдаги «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди.

 

Тарихидан олдинги даври: Жиноят кодексида (ЖК) 1994 йилдан бошлаб 173-модда мавжуд ва у мулкни қасддан нобуд қилганлик ёки унга зарар етказганлик учун жиноий жавобгарликни кўзда тутади. Бироқ унда бир тўсқинлик мавжуд – зарар анча миқдорда бўлмагунча, яъни ЭКИҲнинг 100 бараваригача етмагунча (мақола эълон қилинган пайтда – 17 млн. 224 минг  сўм ёки 2 минг 120 АҚШ доллари) жиноий жавобгарлик юзага келмайди.

 

Бугунги кунга қадар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда (МЖтК) камроқ суммадаги мулкни қасддан нобуд қилганлик ёки унга зарар етказганлик учун аниқ модда бўлмаган эди. Шу сабабли аксарият ҳолларда бундай ҳаракатларни майда безорилик (МЖтКнинг 183-моддаси, ЭКИҲнинг 5 бараваригача жарима, 15 суткагача муддатга қамоқ) ёки ўзбошимчалик (МЖтКнинг 200-моддаси, ЭКИҲнинг 3 бараваригача жарима) сифатида малакалашга тўғри келар эди.

 

Бу ҳақда Олий Мажлис депутатининг материалида сўз юритилган – бу ерда.

 

Энди МЖтКда мулкни қасддан нобуд қилганлик ёки унга зарар етказганлик учун алоҳида модда мавжуд (МЖтКнинг 61-2-моддаси).

 

Зарар майда, яъни ЭКИҲнинг 30 бараваригача бўлса (мақола эълон қилинган пайтда – 5 167 200 сўм), ЭКИҲнинг 5 бараваригача жарима солинади (мақола эълон қилинган пайтда – 861 200 сўм).

 

Агар кўп бўлмаган зарар бўлса, яъни ЭКИҲнинг 30 дан 100 бараваригача бўлса (мақола эълон қилинган пайтда – 5 167 200 дан 17 224 000 сўмгача), ушбу ҳаракатлар нафақат ЭКИҲнинг 10 бараваригача катта жарима солишга (мақола эълон қилинган пайтда – 1 722 400 сўм), балки 15 суткагача муддатга қамоққа ҳам сабаб бўлади.

 

Бу - муҳим! Устав фондида давлат улушига эга бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар мол-мулкини қасддан нобуд қилганлик ёки унга зарар етказганлик фақат уларнинг раҳбарлари, мулкдорлари ёки ваколатли бошқарув органларининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

 

МЖтКнинг 62-2-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликни суд қўллайди. Шу боис моддий зарарни якуний баҳолаш – у томонидан амалга оширилади. Бироқ амалиётда ЖК 173-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка “чегарадош” бўлган вазиятларда, терговга қадар текширув ўтказилади. Терговга қадар текширув чоғида уни ўтказаётган шахс зарарнинг миқдори жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли ёки етарли эмаслигини аниқлайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     


Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум